“Толибон”га қарши курашаётган Аҳмад Масъуд ҳозир қаерда?
Олам
−
26 Май 2022
16762Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаган “Толибон” ҳаракатига қарши қуролли кураш олиб бораётган Афғонистон Миллий қаршилик фронти етакчиси Аҳмад Масъуд айни пайтда Тожикистонда. Франциянинг ARTE ресурси журналистлари у билан суҳбатлашди.
Таъкидланишича, Масъуд ўз хавфсизлигини таъминлаш учун аниқ яшаш жойини айтмаган.
Маълумот ўрнида, ўтган йил август ойидан, яъни “Толибон” Қобулда ҳокимиятни қўлга киритганидан бери Масъуд бошчилигидаги фронт толибларга қарши қуролли кураш олиб бормоқда.
Тожикистон “Толибон” ҳукумати билан мулоқот қилишдан бош тортмоқда. Мамлакат расмийлари Афғонистон Миллий қаршилик фронтини очиқ қўллаб-қувватлаяпти.
LiveБарчаси