“Толибон”га ишонса бўладими?

Интервью

Афғонистоннинг умумий аҳолиси 34,3 миллион кишини ташкил қилади. БМТ маълумотларига кўра, айни пайтда 22,8 миллион афғон доимий равишда тўйиб овқатланмайди, 8,7 миллион киши эса очликдан азият чекмоқда. “Толибон” ҳукмронлиги бошлангандан буён мамлакатда 700 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, 1500 га яқин тинч аҳоли эса яраланди. 

Маълумки, ўтган йили августда Ашраф Ғани раҳбарлигидаги Афғонистон ҳукумати ағдарилди, Президент мамлакатдан қочиб кетди. 15 август куни “Толибон” ҳокимиятни эгаллади. 

Бугун Тошкентда тарихий воқеага гувоҳлик қилдик. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев яна жаҳон ҳамжамияти эътиборини Афғонистонга қаратди. Тошкентда “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда мамлакат муваққат ҳукумати Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақий қатнашди. Эътиборли томони шундаки, Ўзбекистонда Афғонистонда тинчликка эришиш бўйича бир неча бор конференциялар ўтказилган бўлса, унда биринчи марта “Толибон” вакили қатнашиши. 

Конференцияда қатор “месеж”лар берилди. Хусусан, Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев ўз мурожаатида “афғон ҳукумати миллий озчиликларнинг, айниқса, аёллар ва қизларнинг асосий инсон ҳуқуқларини таъминлаши, қизларнинг ўрта мактабга боришини, улар меҳнат қилиш ҳуқуқига эга бўлишини, ҳаракат эркинлигини таъминлаши кераклигини” айтди ва ҳукуматни терроризмнинг ҳар қандай шакли ва кўринишларининг олдини олиш ва уларга қарши курашиш, кескин чоралар кўришга чақирди. 

Амир Муттақийнинг айтишича, Афғонистон ҳудуди бундан буён Ўзбекистон ва минтақанинг бошқа давлатлари учун хавф туғдирмайди. У Қўшма Штатларни хорижий банкларда блокланган афғон активларига тақиқни олиб ташлашга чақирди. Айни вақтда Афғонистоннинг 7 миллиард доллари қўшма Штатлар томонидан музлатилган ва бу Россия Федерацияси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабуловнинг фикрича, резиденти кунига 1 доллардан кам даромад оладиган мамлакатдан 7 миллиард доллар ўғирлаш – жиноят. 

Конференция иштирокчиларига БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҳам мурожаат йўллаб, Ташкилот Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш ва бу мамлакатда тинчлик ўрнатишда давом этишини маълум қилди.

Хўш, “Толибон” вакилининг дунё ҳамжамиятига берган ваъдаларига ишонса бўладими? Янги Афғонистон олдига қўйилган талабларни бажарадими? АҚШ 7 миллиард долларни қайтармаган тақдирда ҳам Афғонистоннинг тинчлик ва барқарорлик ҳақидаги ваъдалари ўз кучида қоладими? Бунда Россия ва Хитой каби йирик кучлар қандай роль ўйнайди? Ушбу саволлар билан QALAMPIR.UZ Тараққиёт стратегияси маркази директори Элдор Туляковга юзланди. 

Сиёсатчи Элдор Туляков билан интервьюни юқорадига видеоплеерда ёки QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги каналида томоша қилишингиз мумкин. 


Мақола муаллифи

Теглар

Толибон

Баҳолаганлар

255

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг