“Толибон”дан кутилмаган баёнот: ҳаракат Ғани ҳукумати қулашини истамаган

Олам

image
0:00
0:00
download

Афғонистоннинг аввалги ҳукумати қулаши фуқаролар манфаатларига жавоб бермади ва мамлакатга зарар етказди. Бу ҳақда “Толибон” ҳаракати вакили Забиҳулла Мужоҳид маълум қилди.  

“Менинг фикримча, бу Афғонистонга зарар етказди, чунки агар уруш тўхтатилганда ва биз конструктив музокаралар бошлаганимизда, вазият ҳозирги аҳволдан яхши томонга ўзгарар эди. Натижада идораларнинг қулаши ва одамларнинг мамлакатдан қочиб кетишининг олдини олиш мумкин эди”, деган Мужоҳид. 

Унинг сўзларига кўра, амалдаги ҳукуматда ҳали ҳам баъзи ўзгаришлар бўлиши мумкин, аммо, бошқа мамлакатларнинг янги Афғонистон ҳукуматининг алоҳида аъзоларидан норозилигини қабул қилиб бўлмайди. 

Бундан ташқари, Мужоҳид мамлакатга молиявий ёрдам беришни тўхтатгани, шунингдек бошқа давлатларга Афғонистон муваққат ҳукуматини тан олмасликка чақиргани учун АҚШни танқид қилган.

Маълумот учун, жорий йилнинг 15 август куни мамлакатда ҳокимиятни эгаллаган толиблар, 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлигини тузди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон”га бўйсунмай турган ягона вилоят – Панжшер эгаллангач, 7 сентябрь куни ҳаракат раҳбарлари муваққат ҳукуматни шакллантирди

Қайд этиш керакки, толиблар Афғонистонда ҳокимиятга келгач, чет давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлардан келаётган ёрдам тўхтаб қолди. Бундан ташқари, минглаб афғонлар ватанини тарк этди ва бу жараён ҳали ҳам давом этмоқда. Толибларни Афғонистонда тарафдорлари кўплигига шубҳа йўқ, бироқ улар ҳокимиятга келгач кўплаб қийинчиликларга учрамоқда. Айниқса, молиявий томондан йўқотишлар катта.

Шундай бир даврдан жаҳон ҳамжамияти Афғонистонни беэътибор қолдирмоқчи эмас. Бундай хатога дунё етакчилари аввал йўл қўйган. Бунинг оқибатлари айниқса АҚШнинг эсидан чиқмайди. Афғонистон террорчи гуруҳлар уясига айланмаслиги учун жаҳон етакчилари “Толибон” билан ишламоқчи, ҳатто ушбу ҳаракат БМТ томонидан террорчилик ташкилоти, деб тан олинган бўлса ҳам.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон

Баҳолаганлар

755

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг