“Толибон” АҚШнинг “план”ларини бузмоқда
Олам
−
25 Август 2021
15418“Толибон” ҳаракати Қобул халқаро аэропортига олиб борувчи йўлни тўсиб қўйиб, фақатгина хорижликларга рухсат бермоқда. Бу ҳақда “Толибон”нинг расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.
“Аэропортга йўлни ёпдик ва фақат чет елликлар ўтишига рухсат бердик”, дейди Забиҳуллоҳ Мужоҳид.
Расмий вакилнинг сўзларига кўра, жорий йилнинг 31 августидан кейин мамлакатдан фуқароларни эвакуация қилиш тақиқланади.
Қайд этиш керакки, “Толибон”нинг ушбу чеклови АҚШнинг эвакуация режаларига зид ҳаракат ҳисобланади. Негаки, аввалроқ АҚШ Президенти Жо Байден Афғонистондан фуқароларни эвакуация қилиш ишларининг тугатилиши ва Америка ҳарбийларини Афғонистондан чиқарилиш муддати ҳақида гапириб, барча ишларни сентябрь ойигача тугатиш режа қилинганини айтиб ўтди. У расмий Вашингтон америкаликлардан ташқари мамлакатни тарк этмоқчи бўлган 50-65 минг афғонни ҳам эвакуация қилмоқчи эканини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, “Толибон” АҚШ қўшинларининг икки томонлама шартномаларда белгиланган муддат — 31 августдан кейин ҳам Афғонистонда қолиши тегишли “оқибатлар”га олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди.
LiveБарчаси