“Толибон” АҚШ аскарларига ҳужум қилмасликка ваъда бериб, Вашингтонга талаб қўйди

Олам

image

АҚШ қўшинлари Афғонистондан 11 сентябргача чиқиб кетиши керак. “Толибон” ҳаракати вакили Суҳайл Шоҳин шундай талабни эълон қилди.

“Улар ўз аскарларини 11 сентябргача олиб кетишини айтган. Яъни, улар барча кучларини олиб кетиши керак, биз эса уларга ҳужум қилмасликка содиқ қоламиз. Ва уларга ҳужум қилмадик”, деган Шоҳин.

Маълумот учун, Афғонистон ҳукумати ағдарилиб, “Толибон” ҳаракати ҳокимиятга келиши фонида АҚШ мамлакатдаги дипломатларини эвакуация қилиш учун Қобулга дастлаб 3 минг кейин, қўшимча 2 минг аскар юборди.

Қайд этиш керакки, Афғонистон Ислом Республикаси энди йўқ. Жорий йилнинг 15 август куни ҳокимият “Толибон” ҳаракати назоратига ўтди. Улар эса бир вақтлар мавжуд бўлган Афғонистон Ислом Амирлигини қайта тузмоқчи. Президент Ашраф Ғани истеъфо берди ва мамлакатни тарк этди. Кейинроқ у қон тўклишини олдини олиш учун шундай қилганини айтди.

Бошқарувсиз қолган Афғонистон ҳарбийлари эса мамлакатдан қочишга ҳаракат қилмоқда ёки толибларга таслим бўлмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон АҚШ Толибон

Баҳолаганлар

792

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг