Ашраф Ғани истеъфога чиқди. “Толибон” Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олди
Олам
−
15 Август 2021
22002Афғонистон жиддий сиёсий ўзгаришлар чорраҳасида турибди. Бугун, 15 август куни Афғонистон Президенти Ашраф Ғани расман истеъфога чиқди.
Мамлакатнинг Муваққат ҳукуматини Aли Aҳмад Жалоли ва Мулла Aбдул Ғани Бародар (“Толибон” вакили) бошқаради.
Баъзи нашрлар эса Ашраф Ғани ҳозирча истеъфога чиқмаганини, бу борада маслаҳатлашувлар давом этаётганини ёзмоқда.
Деярли бир вақтнинг ўзида "Толибон" бутун Афғонистон бўйлаб назорат ўрнатганини маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеоларда Қобул кўчаларида тирбандликлар юзага келганини кўриш мумкин. Одамлар Қобул аэропорти томон оқиб бораётгани айтилмоқда.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Ашраф Ғани ҳам ўз маслаҳатчилари ва вазирлар билан аэропортга борган. Бироқ уларга мамлакатни тарк этишга рухсат берилмаган.
Маълумот учун, "Толибон" биринчи марта (1996-2001 йиллар) Афғонистонда ҳокимиятга келганида мамлакатни Афғонистон Ислом Амирлиги деб номлаган. Ҳаракат мамлакатни ҳамон шу ном билан атайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь