“Толибон” Афғонистонда янги Олий суд ташкил этилганини эълон қилди 

Олам

image
“Толибон” жангарилари орасида “тозалаш” ўтказмоқчи north_east

“Толибон” жангарилари орасида “тозалаш” ўтказмоқчи

Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” ҳаракати бугун, 15 октябрь куни мамлакатда янги Олий суд ташкил этилганини эълон қилди. Бу ҳақда ҳаракат вакили Алҳанафи Вардакка таяниб, ТАСС маълум қилди.

“Афғонистон Ислом Амирлиги раҳбарияти Олий судни тузиш тўғрисида қарор қабул қилди. Шайх Мавлавий Абдул Ҳаким Ҳаққоний вақтинча олий судья, унинг биринчи ўринбосари Мавлавий Муҳаммад Қосим Туркман, иккинчи ўринбосари эса Мавлавий Абдул Малик этиб тайинланди”, дейилади хабарда.

sheikhul hadith mulavi abdul hakim haqqani s photo express shahabullah yousafzaiФото: Покистон ОАВга кўра, Шайх Мавлавий Абдул Ҳаким Ҳаққоний

Эслатиб ўтамиз, 1996-2001 йилларда “Толибон” Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаб турган вақтларида бутун суд тизими дин уламолари назорати остида эди.  

2001 йилда “Толибон” ҳокимияти ағдарилиб, Афғонистонда конституция қабул қилингач,  2004 йилда мамлакатда Олий суд ташкил этилганди. У парламент розилиги билан Президент томонидан тайинланган тўққиз судьядан иборат, ваколат муддати эса 10 йилни ташкил қиларди.

Маълумот учун, мамлакатда ҳокимиятни эгаллаган толиблар, 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлигини тузди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон”га бўйсунмай турган ягона вилоят – Панжшер эгаллангач, 7 сентябрь куни ҳаракат раҳбарлари муваққат ҳукуматни шакллантирди

Қайд этиш керакки, толиблар Афғонистонда ҳокимиятга келгач, чет давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлардан келаётган ёрдам тўхтаб қолди. Бундан ташқари, минглар афғонлар ватанини тарк этди ва бу жараён ҳали ҳам давом этмоқда. Толибларни Афғонистонда тарафдорлари кўплигига шубҳа йўқ, бироқ улар ҳокимиятга келгач кўплаб қийинчиликларга учрамоқда. Айниқса, молиявий томондан йўқотишлар катта.

Шундай бир даврдан жаҳон ҳамжамияти Афғонистонни беэътибор қолдирмоқчи эмас. Бундай хатога дунё етакчилари аввал йўл қўйган. Бунинг оқибатлари айниқса АҚШнинг эсидан чиқмайди. Афғонистон террорчи гуруҳлар уясига айланмаслиги учун жаҳон етакчилари “Толибон” билан ишламоқчи, ҳатто ушбу ҳаракат БМТ томонидан террорчилик ташкилоти, деб тан олинган бўлса ҳам. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг