“Толибон” жангарилари орасида “тозалаш” ўтказмоқчи
Олам
−
13 Октябрь 2021
10288“Толибон” ҳаракати томонидан тузилган Афғонистон Ислом Амирлиги ҳукумати ҳарбий бўлинмаларида ислоҳот ўтказиб, ўз мансабини суиистеъмол қилган аъзоларни четлаштирмоқчи. Бу ҳақда “Tolo News” Вазирлар Маҳкамаси баёнотига асосланиб, хабар берди.
Баёнотда ҳукуматнинг янги қарорлари ҳақида бошқа маълумотлар йўқ. Бироқ, Ички ишлар вазирлиги бу чора етарли малакага эга бўлмаган ва Амирлик номидан фойдаланиб иш битирадиган одамларни четлатишга қаратилганини билдирган.
“Ислом Амирлиги ўз қуролли кучларида мониторинг ўтказиш учун мустақил комиссия тузди. Комиссия таркибига Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва разведка бошқармаси вакиллари кирган”, деган Ички ишлар вазирлиги вакили Саид Хусти журналистлар билан учрашувда.
Фуқаролар ва фаоллар ҳукуматнинг ўз ҳарбий қисмларини назорат қилишга қаратилган бу қарорини мамнуният билан қарши олган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15