Токиода ўзбекистонлик эркак 10 яшар қизга шилқимлик қилгани учун ушланди
3-саҳифа
−
14:06 881 1 дақиқа
Япониянинг Токио шаҳрида 45 ёшли ўзбекистонлик курьер 10 яшар қизга уятсиз ҳаракат қилганликда гумонланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда “Nippon” хабар берди.
Шаҳар полиция бошқармаси маълумотларига кўра, Токионинг Шинагава туманида истиқомат қилувчи 45 ёшли Д.М. 5 июль куни соат 17:00 атрофида Сетагава туманидаги хонадонлардан бирида 10 яшар қизни қучоқлаб, ўпган.
Полиция хабарига кўра, гумонланувчи жорий йилнинг 25 сентябрь куни полиция томонидан кузатув камералари ёрдамида аниқланиб, ҳибсга олинган. Курьер ота-она буюртма қилган овқатни олиб борганида қиз уйда ёлғиз бўлган. Қизча ҳодиса ҳақида хабар бериш учун полициянинг шошилинч хизматига қўнғироқ қилган. Эркак айбловларни тан олган ва қизни ёқтириб қолгани сабабли ўзини тия олмаганини айтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония Иммиграция хизмати агентлиги мамлакатда ноқонуний бўлиб турган 2 нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳар иккала фуқаро Японияга қисқа муддатли виза билан борган. Улар виза муддати тугаганидан кейин ҳам мамлакатда ноқонуний қолган ва кейинчалик ҳокимият органлари томонидан қўлга олинган.
Live
Барчаси