Токио-2020: ўзбекистонлик спортчиларнинг бугунги иштироки якунланди
Спорт
−
29 Август 2021
4864Бугун, 29 август куни, Токио-2020 Паралимпиадасида Сабина Суханова пара енгил атлетиканинг T37 классида узунликка сакраш баҳсларида иштирок этди ва медаль қўлга кирита олмади.
Эътиборлиси, Суханова ушбу баҳсда 4,36 метр кўрсаткич қайд этган ҳолда ўзининг шахсий рекордини янгилади. Бироқ ушбу натижа медаллар учун камлик қилди ва у 5-ўринни эгаллади. Шу тариқа, ўзбекистонлик спортчиларнинг бугун, 29 августдаги иштироки якунланди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 29 август куни 13 нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларда иштирок этди. Фақатгина пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида -100 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Шариф Ҳалилов Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларининг бронза медали учун бразилиялик Тенерио да Силвага қарши татамига чиқиб, ғалаба қозонди.
Малумот учун, иштирок этган 13 нафар спорт Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 12 та медаль мавжуд. Шулардан 4 таси олтин, 4 таси кумуш ва яна 4 таси бронза.
LiveБарчаси