Тоҳир Жуманиёзов вафот этди
Жамият
−
20 Январь 12235 2 дақиқа
Бугун, 20 январь куни қишлоқ хўжалиги соҳасида узоқ вақт хизмат қилган Тоҳир Жуманиёзов 86 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Ҳазорасп тумани ҳокимлиги хабар берди.
Тоҳир Жуманиёзов 1939 йил 23 октябрда Ҳазорасп тумани Мухомон маҳалласида дунёга келган. 1959 ва 1962 йилларда Ҳазорасп туман пахта тозалаш заводида механик бўлиб фаолият юритган. 1968 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг муҳандис-механик факультетини тамомлаган. 1968-1971 йилларда Ҳазорасп туман пахта тозалаш заводининг тайёрлов пункти мудири лавозимида ишлаган.
1971-1973 йилларда Боғот туман пахта тозалаш заводи директори ва 1973-1981 йилларда Ҳазорасп туман пахта тозалаш заводи директори вазифаларида фаолият юритган. 1981-1984 йилларда Хоразм вилоят пахта тайёрлаш ва ишлаб чиқариш бошқармаси бошлиғи лавозимида, 1994-1997 йилларда Ҳазорасп туман “Мухомон” хусусий фирмаси директори, 1997-2006 йилларда Ҳазорасп туман “Хоразм” ширкат хўжалиги бошқаруви раиси ҳамда 2006-2014 йилларда Ҳазорасп тумани “Бекёз-Жуманиёз” фермер хўжалиги раҳбари лавозимларида фаолият олиб борган.
“Тоҳир Жуманиёзов узоқ йиллар давомида нафақат Ҳазорасп туманининг, балки вилоятнинг гуллаб- яшнашида, ривожланишида, амалга оширилаётган ислоҳотларда ўз ҳиссасини қўшиб келган ҳалол ва фидойи инсон эди. Унинг, айниқса, туманимизда олиб борган ишлари алоҳида таҳсинга сазовордир.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги жамоаси Тоҳир Жуманиёзовнинг вафоти муносабати билан унинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, жаноза намози бугун, 20 январь куни соат 12:00 марҳумнинг Ҳазорасп тумани Мухомон маҳалласида жойлашган хонадонида ўқилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшида оламдан ўтган эди.
Live
Барчаси