ТИВдан кетган Норов янги лавозимга тайинланди
Жамият
−
10 Январь 2023
21382Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 30 декабрдаги фармойиши билан Владимир Имомович Норов Марказий Осиё халқаро институти директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Институтнинг Telegram каналида хабар берилди
Владимир Норов аллақачон ўз вазифасини бажаришга киришган.
“Марказий Осиё минтақаси ривожини ўрганиш бўйича янада самарали ҳамкорликка чин дилдан умид қиламан. Янги 2023 йилда барчага мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва муваффақиятлар тилайман”, дейди Норов.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Норов 2022 йилнинг 30 декабрь куни Ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Халқ таълими вазири бўлиб ишлаган Бахтиёр Саидов эгаллади.
LiveБарчаси