“Тинч турган балони қўзғатма”. Лола Каримова Шерзодхон Қудратхўжага жавоб қайтарди
Жамият
−
08 Сентябрь 2025 98816 2 дақиқа
Биринчи Президент Ислом Каримовнинг вафотига 9 йил тўлиши муносабати билан “Ўзбекистон Сурияга айланмаган бўлса, бу Ислом Каримовнинг доно сиёсати сабаб” эканини айтиб чиққан Лола Каримова - Тилляева унга буюртма бўйича реакция билдираётганлар ва марҳум президентнинг қизини “синглимиз” деб мурожаат қилган Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжага жавоб қайтарди. У бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзган.
“Мен отамни ҳурмат қилмайдиганларга сингил эмасман. Биринчи Президент вафот этганига 9 йил тўлиши муносабати билан қилган постимга бемаъни реакция билдиришга буюртма берганларнинг бахтига менда ҳеч қандай сиёсий амбиция йўқ. Шу боис ҳам ҳеч қандай полемикага кириш ниятим йўқ”, дея ёзган у.
Каримова сўзини рус мақоли билан якунлаб: “Тинч турган балони қўзғатма”, деган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа Биринчи Президент Ислом Каримовнинг вафотига 9 йил тўлиши муносабати билан: “Ўзбекистон Сурияга айланмаган бўлса, бу Ислом Каримовнинг доно сиёсати сабаб” эканини айтиб чиққан Лола Каримовага: “синглимиз” дея мурожаат қилиб, отасининг хатоларини эслатиб, унга "Қичимаган жойни қашламасликни” маслаҳат берган эди.
Live
Барчаси