Тиматининг қизи кучугига отасининг исмини қўйди (фото)

Маданият-санъат

image

Тимати тахаллуси билан танилган россиялик таниқли рэпер Тимур Юнусовнинг қизи янги сотиб олган кучугига отасининг исмини қўйди. Бу ҳақда “Газета.ru” нашри хабар берди. 

Билдирилишича хонанданинг қизи Алиса янги кучукча сотиб олди. Тиматининг онаси Симона Юнусова эса набирасининг кучук танлаш жараёнини видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирди. 

“Ниҳоят бир ой деганда Элис (Алиса)нинг орзуси ушалди! Тиматининг рухсат беришдан бошқа иложи йўқ эди. Айниқса Элис кучукка "Тим" лақабини берганидан кейин", деган аёл кучукни танлаш масаласида ўғли билан жуда кўп баҳслар бўлганини эсларкан. 

Маълумот учун, Тимати Алиса туғилгандан бир неча ой ўтгач, рафиқаси Алена Шишкова билан ажрашган. Моделнинг айтишича, у ҳомиладор бўлганида рэпер уни алдаган. Бироқ, шунга қарамай, собиқ эр-хотин ҳали ҳам яхши муносабатларини сақлаб келмоқда ва тадбиркорнинг онаси Шишковага набирасини тарбиялашда ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тимур Юнусов таниқли блогер ошпаз Антон Пинский билан шерикликда Россиядаги муаммоли Domino’s Pizza пицериясини сотиб олганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Тимати кучук Тимур Юнусов қизи Алена Шишкова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг