Ким Чен Иннинг қизи унинг меросхўри бўлиши мумкин

Олам

image

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг қизи Чжу Э мамлакатнинг навбатдаги ҳукмдори бўлиши мумкин. Бу ҳақда Жанубий Корея бирлашув вазири Ким Ён Хо маълум қилди.

Жанубий Корея бирлашув вазири Шимолий Корея раҳбари ўз қизини сиёсий ҳокимиятнинг меросхўри сифатида танлаганини айтди.

Чжу Э қарийб ўн ёшда ва биринчи марта ўтган йилнинг 18 ноябрь куни, отаси билан “Хвасон-17” қитъалараро баллистик ракетасининг учирилиши пайтида омма олдида чиқиш қилган.

“Шимолий Корея режимида ворисликнинг расмий тизими йўқ. Бу эса давлатчиликнинг кейинги тақдирини хавф остига қўяди. Шунга қарамай, сўнгги у (Ким Чен Ин) билан боғлиқ воқеаларни кузатсак, ўз қизини бўлажак ҳукмдор сифатида кўраётганини англашимиз мумкин”, дейди Ким Ён Хо.

Ким Ён Хо Ким Чен Иннинг ўғли борлиги ҳақидаги бирор далил йўқлигига ҳам тўхталиб ўтган. 

Баъзи нашрлар Шимолий Корея етакчисининг синглиси Ким Ё Ченни ҳам унутиб қўймаслик ҳақида ёзмоқда.

Айни пайтда Ким Ё Чен Шимолий Корея Меҳнат партияси марказий қўмитаси бўлим бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият юритмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин мерос қизи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made