Тимати Domino’s Pizza’ни сотиб олди

Маданият-санъат

image

Тимати номи билан машҳур рэпер Тимур Юнусов таниқли блогер ошпаз Антон Пинский билан шерикликда Россиядаги муаммоли Domino’s Pizza пицериясини сотиб олди. Бу ҳақда “News.ru” нашри хабар берди.

Билдирилишича, шериклар яқин кунларда ресторан ребрендингини амалга оширишга тайёрланмоқда. Батафсил маълумотлар эса 30 август куни бўлиб ўтадиган журналистлар учун янгиланган лойиҳа тақдимотида очиқланади.

Маълумот учун, 21 август куни пицерияннинг собиқ оператори DP Eurasia компанияси Россияда банкротлик жараёни бошлангани ва мамлакат активларини сотиш тўхтатилганини эълон қилди. Domino`s Pizza тармоғига қарши умумий суммаси тахминан 78 миллион рубль (817 минг АҚШ доллари) бўлган 24 та даъво қўзғатилган. Мижозлар бажарилмаган буюртмалар ва қайтарилмаган пул ҳақида шикоят қилган. Шунингдек, пицерия улардан 3,4 миллион рубль (35 минг 600 доллар) қарздор.

Эслатиб ўтамиз, Тимати бир неча ҳафта аввал Instagram саҳифаси орқали пицерия эгаларидан харид бўйича у билан боғланишини сўраган ва бизнесни кейинчалик ребрендинг билан сотиб олишни режалаштираётганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тимати Тимур Юнусов Антон Пинский Domino’s Pizza пицерия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг