Тимати банкрот бўлган Domino's Pizza`ни сотиб олмоқчи

Маданият-санъат

image

Тимати тахаллуси билан танилган рэпер Тимур Юнусов Россиянинг банкрот бўлгани эълон қилинган Domino's Pizza тармоғини сотиб олмоқчи. Бу ҳақда “Газета.ru” нашри хабар берди.

Тимати Instagram саҳифаси орқали пицерия эгаларидан харид бўйича у билан боғланишини сўраган. Хонанда бизнесни кейинчалик ребрендинг билан сотиб олишни режалаштираётганини айтган.

21 август куни Domino's Pizza Россияда банкротлик тўғрисида ариза бериши маълум бўлди. Бренд оператори DP Eurasia Россияга сармоя киритишни тўхтатди ва рус бизнесига ҳақ тўлашдан воз кечди. Ҳисоб-китобларга кўра, тармоқ бозорларни тарк этиши ортидан йўқотишлар ҳажми тахминан 520 миллион рубль (5 миллион 495 минг АҚШ доллари)ни ташкил қилади.

Маълумот учун, июнь ойи охирида Тимати шериги, бизнесмен Антон Пинский ва “Синдика” компанияси билан биргаликда Россиядаги Starbucks активларини тахминан 500 миллион рубль (5 миллион 284 минг АҚШ доллари)га сотиб олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тимати рэпер Тимур Юнусов Domino's Pizza

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг