TikTok фойдаланувчилари учун янгилик тақдим этди 

Технология

image
0:00
0:00
download

TikTok ижтимоий тармоғи юкланадиган видеоларнинг максимал узунлигини бир дақиқадан уч дақиқагача оширди. Бу ҳақда тармоқ матбуот хизмати хабар берган.  

“Яқин ҳафталарда биз фойдаланувчиларга TikTok’да узунроқ видеолар яратиш имкониятини тақдим этамиз, бу халқаро ҳамжамиятимизга TikTok’да  тўғридан-тўғри уч дақиқагача видео суратга олиш, видео юклаш ва таҳрирлаш имкониятини беради”, дейилган хабарда. 

Таъкидланишича, ушбу функция аввал баъзи фойдаланувчилар учун мавжуд бўлган, эндиликда эса ушбу имкониятдан ҳамма фойдаланиши мумкин бўлади. 

“Ҳаммаси тайёр бўлгач, сизга хабар келади”, дейилган тармоқ матбуот хизмати хабарида. 

Аввалроқ, TikTok ўз жонига қасд қилишни тарғиб қилувчи етакчи платформа бўлгани ҳақида хабар бергандик. 


Мақола муаллифи

Теглар

TikTok

Баҳолаганлар

1773

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг