TikTok ўз жонига қасд қилишни тарғиб қилувчи етакчи платформа бўлди 

Технология

image
0:00
0:00
download

Россиянинг ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларнинг профессионал фойдаланувчилари ассоциацияси мутахассислари тадқиқот ўтказди ва TikTok’да ўсмирлар ўртасида ўз жонига қасд қилишни тарғиб қилувчи “кўк кит” мавзусига тегишли 1,7 мингга яқин видеони топди. Шундан сўнг уюшма Россиянинг алоқа, ахборот технологиялари ва коммуникация воситалари бўйича федерал назорат идораси — Роскомнадзорга ушбу маълумот билан хат юборди, деб хабар бермоқда “Известия”.  

Таъкидланишича, бу кўрсаткич барча асосий платформалар орасида энг юқори кўрсаткич бўлган. 

Ассоциация TikTok “ўлим гуруҳлари” билан боғлиқ хэштеглар билан контентни тарқатишда мутлақ етакчига айланганидан хавотир билдирган ва Роскомнадзордан “ўз жонига қасд қилиш тенденцияларига қарши қониқарсиз иш олиб борилиши муносабати билан хорижий ижтимоий тармоқларга қарши чора кўришни” сўраган. 

Тадқиқот шу йилнинг март ойи охиридан июнь ойи бошигача ўтказилган. Мутахассислар, шунингдек, Facebook, Instagram ва “ВКонтакте”да жойлаштирилган таркибни ҳам таҳлил қилган. 

Хабарга кўра, Роскомнадзор мурожаат қабул қилинганини тасдиқлаган ва аллақачон уни ўрганишни бошлаган. TikTok матбуот хизмати ўз ўрнида хизматнинг “мутлақ устуворлиги” — хавфсизлик эканини таъкидлаган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида TikTok ижтимоий тармоғи ўз жонига қасд қилиш ёки ўзига зарар етказиш билан боғлиқ контентни олиб ташлашини маълум қилганди


Мақола муаллифи

Теглар

TikTok

Баҳолаганлар

272

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг