Энди Tik Tok баъзи видеоларни қўйишни чеклайди
Технология
−
03 Март 2021
8905TikTok ижтимоий тармоғи ўз жонига қасд қилиш ёки ўзига зарар етказиш билан боғлиқ контентни олиб ташлайди. Бу ҳақда компания баёнотига асосланиб хабар берилган.
"Биз ўз жонига қасд қилишга ёки ўзига зарар етказишга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни тасвирловчи, тарғиб қилувчи контент жойлаштирилишига йўл қўймаймиз. Жамият кўрсатмаларига зид бўлган контентни олиб ташлаймиз ва фойдаланувчиларнинг хавфли чақириқларда иштирок этишига йўл қўймаслик учун тегишли ҳаштагларни блоклаймиз", дейилган компания хабарида.
Хабарларга кўра, жорий йилнинг 24 февраль куни TikTok ижтимоий тармоғида ўспиринларни ўз жонига қасд қилишга чақирувчи видеолар тарқалишни бошлаган.
25 февраль кунининг ўзида TikTok'га жойлаштирилган оммавий ўз жонига қасд қилишга чақирувчи видео 432 минг мартадан ортиқ кўрилган.
LiveБарчаси