Энди Tik Tok баъзи видеоларни қўйишни чеклайди

Tech News

image

TikTok ижтимоий тармоғи ўз жонига қасд қилиш ёки ўзига зарар етказиш билан боғлиқ контентни олиб ташлайди. Бу ҳақда компания баёнотига асосланиб хабар берилган. 

"Биз ўз жонига қасд қилишга ёки ўзига зарар етказишга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни тасвирловчи, тарғиб қилувчи контент жойлаштирилишига йўл қўймаймиз. Жамият кўрсатмаларига зид бўлган контентни олиб ташлаймиз ва фойдаланувчиларнинг хавфли чақириқларда иштирок этишига йўл қўймаслик учун тегишли ҳаштагларни блоклаймиз", дейилган компания хабарида. 

Хабарларга кўра, жорий йилнинг 24 февраль куни TikTok ижтимоий тармоғида ўспиринларни ўз жонига қасд қилишга чақирувчи видеолар тарқалишни бошлаган. 

25 февраль кунининг ўзида TikTok'га жойлаштирилган оммавий ўз жонига қасд қилишга чақирувчи видео 432 минг мартадан ортиқ кўрилган.


Tags

Rate Count

252

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic