Ҳиндистонда Tik Tok бутунлай блокланди
Олам
−
26 Январь 2021
6901Ҳиндистон ҳукумати 59 та Хитой дастури, шу жумладан Tik Tok’га ҳам расмий тақиқ қўйди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Хитой дастурларига бутунлай тақиқ қўйиш қарорини Ҳиндистон Электроника ва ахборот технологиялари вазирлиги қабул қилган. Бутунлай тақиқланган платформалар рўйхатига Alibaba компанияси томонидан ишлаб чиқилган UC Browser ҳам киритилган.
Ҳиндистон томонидан Хитой дастурларига тақиқ қўйиш қарори икки мамлакат ўртасида Ладакх районидаги чегара можаросининг кескинлашуви фонида қабул қилинди.
Маълумот ўрнида, Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги Ладакх чегара можароси 2020 йилнинг 5 май куни икки мамлакат чегара қўшинларининг қуролли тўқнашуви оқибатида вужудга келган. Ўша кундан бошлаб иккала давлат ҳам ушбу районга ҳарбий кучини йўналтирмоқда.
Шу пайтгача ушбу чегара можаросида Хитой томони 43 нафар, Ҳиндистон эса 20 нафар қурбон берган.
Аввалроқ, Ҳиндистоннинг тоғли Ҳимолай минтақаси Сикким штатида ҳинд ва хитой чегара қўшинлари ҳарбийлари ўртасида тўқнашув содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик
LiveБарчаси