Тихановская Лукашенкога қарши халқ трибунали тузилганини эълон қилди
Олам
−
13 Ноябрь 2020
7217Беларусь мухолифатининг етакчиси Светлана Тихановская келажакда мамлакат Президенти Александр Лукашенко ва унинг тарафдорлари режимини жазолаш учун халқ трибунали тузилганини эълон қилди.
“Бизнинг мамлакатимиз тўлалигича жиноят макнонига айланди. Шуни маълум қиламанки, Александр Лукашенко ва унинг ҳамтовоқлари – террорчилик ташкилоти. Улар ўз жинояти учун жавоб бериши керак”, деган Тихановская трибунални тузиш зарурати ҳақида гапириб.
Тихановская сайловларни кузатиб борувчи “Зубр” ва “Голос” онлайн платформалари билан биргаликда мухолифат жиноий далилларини қайд этиш тизими ишлаб чиқилганини маълум қилди. У ерга кучишлатар тузилмаларнинг ноқонуний ҳаракатларини исботловчи фото ва видеоларни юклаш мумкин, келгусида улар судда ишлатилиши мумкин. Кучишлатар тузилма ходимлари ҳамкасбларининг жиноятлари ҳақида маълумот берса, улар амнистияга тушишини ваъда қилди.
20 декабрь куни Тихановская халқ айблови билан энг катта юриш ўтказилишини режалаштирилган.
LiveБарчаси