Тиббиёт ходимларининг иш ҳақи 2,5 бараварга оширилди

Жамият

image
Ўзбекистонда халқаро авиақатновлар 30 июнгача тикланмайди north_east

Ўзбекистонда халқаро авиақатновлар 30 июнгача тикланмайди

Бугун, 29 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пандемия даврида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва нарх-наво барқарорлигини сақлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Йиғилиш давомида Президент мамлакат тиббиёт ходимларининг бугунги кунда касалликка қарши олиб бораётган машаққатли ва ўта масъулиятли меҳнатини муносиб қадрлаш ва рағбатлантириш учун куни кеча яна бир муҳим қарорни имзолаганини маълум қилди. Қарорга кўра, санитария-эпидемиология хизматининг қарийб 11 мингга яқин барча тоифадаги тиббиёт ходимларининг иш ҳақи 2,5 бараварга оширилди.

Шунингдек, Президент карантин қоидаларини ўз вақтида жорий этилгани ва мамлакат аҳолиси унга сабр-тоқат билан амал қилаётгани туфайли кўплаб туман ва шаҳарларда инфекция тарқалишига йўл қўйилмаганини ҳам таъкидлаб ўтди.

Таъкидлаш жоиз, бугунги селекторда Президент бир қанча чекловларни юмшатиш борасида қатор топшириқлар берди. Шахсий автотранспортдан фойдаланиш ва болаларни уй атрофида сайр қилдириш шулар жумласидандир.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозирда беморлар сони 1969 кишини ташкил қилмоқда. Бугунгача беморларнинг 1096 нафари соғайган, 8 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

300

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг