Тиббий ниқоблар болалар соғлиғи учун хавфли экани айтилди

Саломатлик

image

Япония педиатрлари уюшмаси ота-оналарга коронавирус тарқалишига қарамай, икки ёшгача бўлган болалар ниқоб тақиши хавфли экани ҳақида огоҳлантирмоқда. Бу ҳақда “Интерфакс“ нашри хабар берди.

“Ниқоблар нафас олишни қийинлаштиради, чунки кичкинтойларнинг нафас йўллари жуда тор бўлади“, дейилади уюшма хабарида.

Уюшма икки ёшгача бўлган болаларга ниқоб тақишни тўхтатишга чақиради. Уларнинг фикрича, айниқса жазирамада ниқоб тақиш болалар учун яна бир хавфни келтириб чиқаради.

Ҳозиргача болалар орасида коронавируснинг жиддий ҳолатлари кам кузатилган, уларнинг аксарияти оила аъзолари томонидан юқтирилган. Мактабларда ёки болалар боғчаларида деярли бирон бир касалликнинг тарқалиши кузатилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

болалар Тиббий ниқоб

Баҳолаганлар

366

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг