The Best 2025. Йилнинг энг яхши футболчиси учун номзодлар эълон қилинди
Спорт
−
07 Ноябрь 2025 2093 1 дақиқа
FIFA йилнинг энг яхши футболчисига бериладиган нуфузли “The Best FIFA 2025” мукофоти учун 11 нафар номзод рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайти хабар берди.
Овоз бериш FIFA’нинг махсус мобил иловаси орқали амалга оширилади ва 2025 йил 28 ноябрь куни, Марказий Европа вақти билан 23:59 да якунланади.
Йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар рўйхати қуйидагича:
- Усмон Дембеле, Ашраф Ҳакими, Нуну Мендеш ва Витинья (барчаси ПСЖ);
- Педри, Ламин Ямаль ва Рафинья (“Барселона”);
- Харри Кейн (“Бавария”);
- Килиан Мбаппе (“Реал Мадрид”);
- Коул Палмер (“Челси”);
- Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”).
Номзодлар FIFA экспертлар комиссияси томонидан футболчиларнинг 2024 йил 11 августдан 2025 йил 2 августгача бўлган даврдаги ўйинлари асосида танлаб олинган.
Овоз бериши аллақачон бошланган ва жорий йилнинг 28 ноябрига қадар давом этади.
Ғолиб миллий терма жамоалар бош мураббийлари, терма жамоалар сардорлари, журналистлар ва мухлислар овозларига кўра аниқланади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 сентябрь куни Париж шаҳрида “France Football” нашрининг 2025 йилги “Олтин тўп” тақдирлаш маросимида Усмон Дембеле маросимнинг бош мукофотини қўлга киритган эди.
Live
БарчасиЭрдўған энди хотинини олиб Мисрга борди
04 Февраль