“Олтин тўп” ғолиблари маълум бўлди

Спорт

image

Кеча, 22 сентябрь куни Франциянинг Париж шаҳрида “France Football” нашрининг 2025 йилги “Олтин тўп” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

“Théâtre du Châtelet” саҳнасида эркаклар ўртасида бош совринни “Пари Сен-Жермен” ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Усмон Дембеле қўлга киритди.

“Олтин тўп” учун курашда Дембеле билан бир қаторда Килиан Мбаппе, Жуд Беллингэм, Эрлинг Ҳоланд, Ламин Ямаль каби футболчилар ҳам асосий номзодлар сифатида кўрилган эди. Якунда халқаро ҳайъат Дембеленинг ўтган мавсумдаги ўйинлари, муҳим голлари ва жамоавий ютуқларини инобатга олиб, уни энг муносиб деб топди.

Маросимда бошқа совринлар ҳам топширилди. Энг яхши ёш футболчи мукофотига “Барселона” ҳужумчиси Ламин Ямаль сазовор бўлди. Энг яхши дарвозабон соврини “Манчестер Сити” посбони Жанлуижи Доннаруммага насиб этди. Аёллар футболида эса Испания терма жамоаси вакили Айтана Бонмати “Олтин тўп”ни қўлга киритди.

“Олтин тўп” мукофоти “France Football” журнали томонидан ўтказиладиган овоз бериш жараёни асосида аниқланади. Ғолиблар 2024 йил 1 августдан 2025 йил 31 июлгача бўлган мавсумдаги натижалар асосида баҳоланди.

Эслатиб ўтамиз, Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоаси бу йилги маросимга ҳам ташриф буюрмаслиги ҳақида хабар қилинганди. Мадридликлар кетма-кет икки мавсум маросимни бойкот қилмоқда.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Олтин тўп Усмон Дембеле France Football Ламин Ямаль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг