Тез ёрдам машинасининг аварияга учраши бўйича жиноят иши қўзғатилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ Наманган вилояти Чортоқ туманида ичида икки нафар ҳайдовчи ва фельдшер бўлган тез ёрдам машинаси йўл-транспорт ҳодисасига учрагани ҳақида хабар берилган эди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг QALAMPIR.UZ'га маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. 

Унга кўра, жиноят иши қўзғатилишига кеча, 26 ноябрь куни соат 09:00 ларда Чортоқ тумани тез тиббий ёрдам Алихон шохобчаси ҳайдовчиси Н.А. Damas русумли машинада “Сарой” МФЙ ҳудудидан Чортоқ туман марказига ҳаракатланиб кетаётиб, мазкур йўлнинг қатнов қисмида қувиб ўтиш қоидаларини бузгани асос бўлган. 

Аниқлик киритилишича, Н.А.нинг мазкур ҳаракатидан сўнг унинг бошқарувидаги Damas йўлнинг қарама-қарши тарафида ҳаракатланиб келаётган Cobalt билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Оқибатда Н.А. воқеа содир бўлган жойда вафот этган.

Чортоқ туман тиббиёт бирлашмасининг тиббий маълумотномасида Н.А.нинг ўлимига қорин қисми ёпиқ шикасти, қорин бўшлиғи органлари ёрилиши, постгеморрагик шок IV даражаси тан жароҳатларини олгани сабаб бўлгани кўрсатилган.  

Ҳозирда марҳум Н.А.нинг тан жароҳатлари ва ўлим сабабларини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертиза, йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан суд-трассология экспертизаси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида ISUZU русумли юк машинаси светофорда тўхтаб турган Damas'га бориб урилиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Наманган тез ёрдам жиноят иши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг