Термиздаги мактабнинг иккинчи қавати ёниб кетди (видео)

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 17 май куни соат 10:00 да Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар С.Термизий кўчасида жойлашган 6-умумтаълим мактабида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, ҳодиса жойига Термиз шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 6 та ёнғин-қутқарув гуруҳи соат 10:05 да етиб бориб, соат 10:15 да ёнғин қуршаб олинган, соат 10:40 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида бино 2-қаватининг тахминан, 120 квадрат метр майдонда ички ва том қисми зараланган. 

Қайд этилишича, ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

Ёнғин оқибатида тан жарохат олганлар йўқлиги маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ёнғин Термиз

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг