Термизда учта автомобиль тўқнашувида бир одам ёниб кетди
3-саҳифа
−
04 Апрель 2022
8280Кеча, 3 апрель куни соат тахминан 20:55 ларда Термиз шаҳрида учта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.
Шаҳарнинг Ат-Термизий кўчасида ҳайдовчи 1998 йилда туғилган С.М. бошқарувида бўлган Toyota русумли минивен, 1995 йилда туғилган Ш.М. бошқарувида бўлган Nexia 3 ҳамда 1992 йилда туғилган ҳайдовчи Б.Ш. бошқарувидаги Cobalt русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Тўқнашув оқибатида Cobalt русумли автомобилда ёнғин юзага келган. Ҳолат ҳақидаги маълумот Сурхондарё вилояти ФВБга соат 21:00 да хабар берилган ва ўт ўчирувчилар томонидан 21:11 ёнғин бартараф этилган.
Ҳайдовчиларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Cobalt русумли автомашинада йўловчи сифатида кетаётган 1985 йилда туғилган фуқаро Б.Ж ёнғин натижасида ҳалок бўлган.
Ҳозирда ушбу ЙТҲ юзасидан Термиз шаҳар ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.