Термизда беморлар учун ажратилган пулларни “еб юборган” бош ҳисобчи аниқланди
3-саҳифа
−
07 Февраль 2024 6401 1 дақиқа
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида бош ҳисобчи даволаниш ва жарроҳлик амалиёти учун ажратилган ёрдам пулларини ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлим бошқаруви бош ҳисобчиси М.Т. ва бошқалар 2021-2022 йиллар мобайнида фонд ҳузурида ташкил этилган "Саховат ва кўмак" жамғармасидан ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда даволаниш ва жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун 48 нафар фуқарога ёрдам пуллари берилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, жами 499,8 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", дейилади департаментнинг хабарида.
Live
БарчасиАкадемик Абдулла Убайдуллаев вафот этди
12 Декабрь