Тер Штеген тиззасидан операция қилинди

Спорт

image

Испаниянинг “Жирона” клуби дарвозабони Марк-Андре тер Штеген тиззасидан олган жароҳати сабабли жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Барселона”дан ижара асосида “Жирона”га ўтган германиялик дарвозабон Испания чемпионатининг 22-турида “Овьедо”га қарши ўйинда сон мушакларидан жароҳат олган. Ушбу жароҳат уни камида икки ойга сафдан чиқариши кутилмоқда. 

Таъкидланишича, бу ҳолат унинг ижара шартномаси муддатидан олдин бекор қилинишига ҳам олиб келиши мумкин.

“Ўтган дам олиш кунлари энг ёмон воқеа содир бўлди — мен ўйин пайтида жароҳат олдим. Мен эндигина “Жирона”га етиб келгандим ва бу ерда мени илк дақиқаларданоқ жуда илиқ кутиб олишди. Жамоанинг бир қисми бўлиб, умумий мақсадларимиз йўлида ёрдам беришни интиқлик билан кутаётгандим. Афсуски, энди бир неча ой футболсиз қоламан, чунки операция қилиндим”, дея ёзади Тер Штеген ўзининг Instagram саҳифасида.

Маълумот учун, тер Штеген жорий йилнинг 21 январь куни мавсум охиригача ижара асосида “Барселона”дан “Жирона”га ўтганди. У Ла Лигада икки учрашувда майдонга тушди. Дарвозабоннинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.


Мақола муаллифи

Теглар

операция Марк-Андре тер Штеген “Жирона”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг