Теннис: “Indian-Uels”дан аввал Жаҳон рейтинги янгиланди
Спорт
−
04 Октябрь 2021
2878Бугун, 4 октябрь куни Профессионал теннис ассоциацияси (ATP) рейтинги янгиланди. Унга кўра рейтингнинг кучли ўнлигида ўзгариш кузатилмади. Сербиялик Новак Жокович энг юқори поғонани эгаллаб турибди. Унинг ҳисобида 11 633 очко мавжуд. Бироқ айни вақтда “Indian-Uels” турнирига тайёргарлик кўраётган дунёнинг иккинчи рақамли ракетка устаси, россиялик Даниил Медведев ўртадаги фарқни 1 058 очкогача қисқартирди (10 575). Аввалги рейтингда Медведев 1 558 очко билан ортда қолаётган эди.
АТР рейтинги:
1. Новак Жокович (Сербия) – 11 633;
2. Даниил Медведев (Россия) – 10 575;
3. Стефанос Циципас (Греция) – 8 175;
4. Александр Зверев (Германия) – 7 603;
5. Андрей Рублёв (Россия) – 6 130;
6. Рафаэль Надаль (Испания) – 5 815;
7. Маттео Берреттини (Италия) – 5 173;
8. Доминик Тим (Австрия) – 4 495;
9. Рожер Федерер (Швейцария) – 3 765;
10. Каспер Руд (Норвегия) – 3 615.
Эслатиб ўтамиз, Даниил Медведев “Катта дубулға” туркумига кирувчи энг сўнгги мусобақа – АҚШ очиқ чемпионатининг финалида Новак Жоковични 6:4, 6:4, 6:4 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринга эга чиққан эди.
Маълумот учун, австралиялик теннисчи Эшли Барти аёллар (WTA) рейтингини бошқариб боряпти, беларуслик Арина Соболенко иккинчи, Чехия вакиласи Каролина Плишкова 3-поғонада бормоқда. US Open’да ғалаба қозонган Эмма Радукану 22-ўринни эгаллаб турибди.
LiveБарчаси