Telegram орқали фирибгарлик қилган “кредитчи” аниқланди
Жамият
−
10 Июнь 2020
47442020 йилнинг 24 апрель куни Telegram ижтимоий тармоғида номаълум шахс Бувайда туманида яшовчи 37 ёшли М.А.га (аёл) 28.000.000 сўм миқдордаги пулларни онлайн кредит асосида расмийлаштириб беришни ваъда қилади. Шу мақсадда аёлдан кредит учун олдиндан 1.400.000 сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритади. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шундан сўнг, ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилади.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида маълум бўлишича, М.А.нининг пластик картасидан 1.400.000 сўм пулни У.С. ўзининг сим-картасига расмийлаштириб олган. Шу тариқа ундан фойдаланиб келган. Унга тегишли бўлган пластик ва сим карталар ашёвий далил тариқасида олинган.
“Ҳозирда У.С., га нисбатан юқоридаги модда билан айб элон қилиниб, “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь