Telegram бир кунда 100 мингдан зиёд гуруҳ ва канални блоклади
Олам
−
11 август 946 1 дақиқа
Telegram кеча, 10 август куни 101 мингдан зиёд гуруҳ ва канални блоклади. Бу 5 августдан кейин биринчи марта бир кунда блокланган канал ва гуруҳлар сони 100 мингдан ошганини англатади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Маълум қилинишича, 10 август куни Telegram жами 101 минг 205 та гуруҳ ва канални блоклаган. 5 август куни эса блокланган жамоалар сони 102 минг 278 тани ташкил этган.
Мессенжер статистикасига кўра, жорий йилнинг август ойи бошидан буён 834 минг 113 та гуруҳ ва канал блокланган. Улардан 4 минг 608 таси “терроризм билан боғлиқ” деб кўрсатилган.
Йил бошидан буён Telegram томонидан блокланган гуруҳ ва каналлар сони эса 22 миллион 592 минг 744 тага етган. Уларнинг 158 минг 750 таси терроризм билан боғлиқ жамоалар сифатида қайд этилган.
Telegram маълум қилишича, 2015 йилдан буён контент модерацияси фойдаланувчилар шикоятлари ҳамда машинавий ўқитиш технологиялари асосидаги проактив мониторингни ўз ичига олади. 2024 йил бошидан эса бу жараён сунъий интеллект асосидаги модерация воситалари билан тўлдирилган.
Қайд этилишича, Telegram’нинг ойлик фаол фойдаланувчилари сони 1 миллиарддан ошган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Молиявий мониторинг федерал хизмати (Росфинмониторинг) Telegram асосчиси Павел Дуровни экстремистлар ва террористлар рўйхатига киритгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиБлогер Азиз Ҳакимов 4 йилга қамалди
11 август
Путин ҳеч нарсадан қўрқмаслигини айтди
11 август