Иорданияда Telegram блокланди

Технология

−

image

Бугун, 16 ноябрь куни Иордания расмийлари миллий хавфсизлик ва рақамли муҳитни ҳимоя қилиш мақсадида Telegram мессенжерини блоклади. Бу ҳақда “Jordan News Agency” хабар берди.

“Telegram экстремизм ва радикализмни тарқатиш ҳамда кибержиноятларни содир этиш учун майдон яратди, бу эса миллий хавфсизликка таъсир кўрсатмоқда”, дея баёнот берди Иордания жамоат хавфсизлиги бошқармаси.

Бошқарманинг тушунтиришича, қарор “рақамли хавфсизликни мустаҳкамлаш ва фойдаланувчиларни ҳимоя қилиш” саъй-ҳаракатлари доирасида қабул қилинган. Рақамли платформалардан фойдаланиш билан боғлиқ хавфлар қаторида бошқарма таҳдидлар, товламачилик ва ноқонуний материалларни тарқатишни ҳам тилга олган. 

Идора, шунингдек, фуқароларни “ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда эҳтиёткор бўлишга”, номаълум аккаунт эгалари билан алоқага киришмасликка ва текширилмаган манбалардан келган ҳаволаларга ўтмасликка чақирган. Ноқонуний ҳаракатлар ва нашрлар ҳақида расмий каналлар орқали хабар бериш тавсия этилнае. Эълон қилинган баёнотда блокировка муддати ва уни бекор қилиш шартлари кўрсатилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Австралия интернет хавфсизлиги регулятори террорчилик тарғиботига оид материалларни ўз вақтида ўчирмагани учун Telegram’га нисбатан суд жараёнини бошлагани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг