90 та хорижий банк картаси орқали жиноий даромадлар ювилгани аниқланди

3-саҳифа

image

Ўзбекистонда чет элликларнинг 90 та банк картаси орқали жиноий даромадлар легаллаштирилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, “HST”, “VEK” ва “RBMT” МЧЖ мансабдор шахслари ҳамда бошқа шахслар Telegram’даги халқаро “Tesla shop” гуруҳи назоратидаги 58 та бот орқали сотилган наркотик ва психотроп моддалар учун тушган 20,9 миллиард сўм маблағни Ўзбекистон банкларида 14 нафар хорижий фуқаро номига очилган 90 та сохта (дроп) картага ўтказган.

Терговга кўра, маблағларнинг 8 миллиард сўми “Paynet” хизматларини кўрсатувчи “HST” ва “VEK” МЧЖларига, яна 4,7 миллиард сўми эса “CP” крипто-дўконига ўтказилган. Шундан сўнг, ушбу маблағлар компанияларнинг ҳисоб рақамларига йўналтирилиб, улар орқали аҳолига 621,2 миллиард сўмлик Paynet хизматлари кўрсатилган. Оқибатда 90,3 миллиард сўм миқдоридаги солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ҳолати аниқланган.

Бундан ташқари, ноқонуний фаолиятдан олинган даромадлар ҳисобидан 50,5 миллион АҚШ доллари миқдорида ноқонуний криптоактивлар айланмаси амалга оширилган. Шундан 2,4 миллион доллар қийматидаги криптоактивлар 14 нафар хорижликнинг валюта ҳисоб рақамларига ўтказилиб, жиноий даромадларни легаллаштиришга уриниш ҳолати қайд этилган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Telegram орқали гиёҳвандлик воситаларини тарқатишда гумон қилинган шахс қўлга олиниб, унда 50 минг АҚШ долларига яқин крипто-активлар борлиги аниқланганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг