Telegram фойдаланувчилари сони 800 миллиондан ошди
Технология
−
19 Июль 2023
3439Telegram платформаси фойдаланувчилари сони 800 миллиондан ошди. Қимматли қоғозлари қиймати эса 270 миллион долларга етди. Бу ҳақда илова асосчиси Павел Дуров хабар берди.
Маълумотларга кўра, Telegramда ҳар куни 2,5 миллиондан ортиқ янги фойдаланувчи рўйхатдан ўтади.
“Гарчи бундай катта ўсиш кўпроқ маълумотларни сақлаш хизмати ва трафик харажатларининг ўсишини билдирса ҳам биз хурсандмиз. Яхшиямки, Telegram сарф-харажатларни оқилона йўлга қўйган. У ҳали рентабелликка эришмаган бўлсада, умуман олганда Twitter ва Snap каби рақобатчиларига қараганда молиявий ҳолати анча яхши”, деб ёзган Павел.
Асосчининг сўзларига кўра, у Telegram янги қимматли қоғозларининг чорак қисмини сотиб олган ва Telegram'нинг ўсиши учун ўн миллионлаб маблағ киритган. Бу Telegram фаолияти учун сўнгги 10 йил давомида сарфлаган юзлаб миллионларга қўшимчадир.
“Баъзилар бунинг ўрнига уй ёки самолёт сотиб олишим кераклигини айтишади. Лекин мен ҳеч нимага "эгалик қилмасдан" ўз ишимга эътибор қаратишни афзал кўраман. Ўз фойдаланувчиларини биринчи ўринга қўядиган мустақил хабар алмашиш платформаси керак бўлгани учун юз миллионлаб одамлар Telegram`га аъзо бўлишган. Менинг бурчим ва менинг ҳаётим ишим бу – платформани ривожлантиришдир”, деган Павел.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир ой аввал Павел Дуров Telegram ижтимоий тармоқ платформасида ҳам Instagram'да бўлгани каби сторис қўйиш имконияти яратилишини маълум қилган.
Севара Ҳусниддинова