Telegram’нинг фойдаси жорий йилда 1 млрд доллардан ошди
Технология
−
23 Декабрь
1484Монетизация киритилгандан сўнг Telegram уч йил ичида биринчи марта фойда кўришга эришди. Жорий йил мессенжернинг умумий даромади 1 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда мессенжер асосчиси Павел Дуров маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 2024 йилда Premium обуначилар сони уч баравар ошиб, 12 миллиондан кўпроқ фойдаланувчини ташкил этди. Реклама даромадлари ҳам бир неча баробар ошган.
“Йилни биз 500 миллион доллардан ортиқ нақд маблағлар захираси билан якунлаяпмиз. Бу криптоактивлардан ташқари”, дейди Дуров.
Шунингдек, тадбиркор кузда Telegram ўзининг 2 миллиард доллар атрофидаги қарз мажбуриятларининг “муҳим қисмини” тўлаганини маълум қилди. Дуровнинг фикрича, мессенжер жорий йилда киритган инновациялар – юлдузлар, совғалар, мини-иловалар ва бошқалар ижтимоий медиа платформалари фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилган ҳолда мустақил бўлиб, молиявий барқарорликка эриша олишини кўрсатади. Ушбу янгиликдан сўнг SpaceX асосчиси Илон Маск ўзининг X саҳифасида Дуровни табриклаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Павел Дуров Telegram видео платформага айланиши учун “биринчи қадам қўйилгани”ни маълум қилган эди.
LiveБарчаси