Telegram`да янги функция пайдо бўлди

Технология

image

Telegram асосчиси Павел Дуров мессенжер фойдаланувчилари учун изоҳлар ва қидирув фильтрлари функцияларини ишга туширганини маълум қилди.

"Биз каналларда изоҳ қолдириш функциясини қўшмоқдамиз. Telegram'ни янгилаганингиздан сўнг сиз баъзи каналларда, шу жумладан, ушбу каналда ҳам изоҳ қолдиришингиз мумкин бўлади", деб ёзган Дуров ўзининг Telegram каналида.

Унинг сўзларига кўра, изоҳлар гуруҳ суҳбати шаклида бўлади. Лекин, каналда қолдириладиган постлар унга бириктирилган алоҳида гуруҳга ёзилади. 

Шунингдек, фойдаланувчилар овозли хабарлар ёки GIF'лар ҳам қолдиришлари мумкин, аммо канал маъмурлари ушбу функциялардан фойдаланишни чеклаш ҳуқуқига эга бўлади. 

Дуров яна бир янги хусусиятни "қидирув фильтрлари" деб номлади. Унинг вазифаси хабарларни, шунингдек, энди хронологик тартибда битта лентада тақдим этиладиган медиа файлларни қидиришни осонлаштиришдир.

Маълумот учун, Telegram мессенжери 2013 йилда "ВКонтакте" ижтимоий тармоғининг асосчиси Павел Дуров томонидан яратилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Telegram

Баҳолаганлар

1119

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг