Telegram 2023 йилда катта миқдорда зарар кўрган
Бу қизиқ
−
30 Август
34912023 йил якунига кўра, Telegram’нинг зарари 173 миллион долларни, даромади 342 миллион долларни ташкил этган. Бу ҳақда “Financial Times” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Telegram’нинг 2023 йилдаги даромади 342 миллион долларни ташкил этган. Операцион харажатларга 108 миллион доллар сарфланган ва умумий зарар 173 миллион долларга етган. Молиявий йўқотишларнинг бир қисми сайтнинг рақамли активлари – Toncoin қийматининг ошиши ҳисобига қопланган. Маълумотларга кўра, ўтган йили Telegram балансида тахминан 400 миллион долларлик активлар мавжуд бўлган ва 2024 йил бошидан буён компания 244 миллион долларга яқин миқдорда Toncoin сотган.
Нашрга кўра, платформанинг ўзи ҳисоботларини эълон қилмайди. Францияда Павел Дуров бўйича бошланган тергов Telegram’нинг келгуси икки йил ичида IPO (хусусий компанияларнинг фонд бозори рўйхати орқали маблағ йиғиши) ўтказиш режаларини бузиши мумкин, чунки инвесторлар ва реклама берувчилар платформага сармоя киритишни хоҳламаслик эҳтимоли бор. Шунингдек, баҳорда Дуров компанияни сотиб олмоқчи бўлган инвесторлар уни 30 миллиард долларга баҳолаганини маълум қилган.
Маълумот учун, июль ойига келиб Telegram’нинг ойлик аудиторияси 950 миллион кишига етди. Павел Дуров ҳибсга олинганидан кейинги дастлабки кунларда бутун дунё бўйлаб iOS платформасида юклаб олишлар сони 4 фоизга ошди. Францияда шу кунларда дастур ижтимоий тармоқлар орасида юклаб олиш бўйича биринчи ўринга ва умумий рўйхатда учинчи ўринга кўтарилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Париждаги суд Павел Дуровни 5 миллион евро гаров билан озод қилган эди. У Telegram’даги фирибгарларнинг хатти-ҳаракатлари ва мессенжернинг Франция ҳукумати билан ҳамкорлик қилишдан бош тортиши билан боғлиқ олтита бандда айбланмоқда.
LiveБарчаси