Тегажоғлик қилган эркакни пичоқлаб ўлдирган аёл 6 йилга қамалди

3-саҳифа

image

2022 йилнинг 4 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги умумий овқатланиш жойида ишловчи аёл ҳамкасбини пичоқлаб қўйгани ҳақида хабар берилганди. Суд ҳукми билан аёл 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. 

Айбланувчининг сўзларига кўра, иш вақтида таниш бўлган эркак ҳамкасби унга тегажоғлик қилган. У ўзини ҳимоя қилиш мақсадида қўлига ошхона пичоғини олиб, унга пичоқ тиқиб олган.

Унинг қайд этишича, эркак унга кўп вақт давомида шилқимлик қилиб юрган.

“Мен бу ишни қасддан қилмадим. Ўзимни ҳимоя қилмоқчи бўлдим. Агар уни ўлдириш мақсадим бўлганида аввал менга тегажоғлик қилиб юрган вақтлари ўлдирган бўлардим. Бу иш бехосдан содир бўлди”, дейди айбланувчи.

Судланувчи Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан айбдор деб топилиб, 6 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент шаҳри Тегажоғлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг