Тошкентдаги кафеда аёл эркакни ўлдириб қўйди
3-саҳифа
−
09 Сентябрь 2022
20692Тошкентдаги кафелардан бирида ишловчи ходимлар ўртасида жанжал чиқди. Унда 26 аёл ўзи билан ишлайдиган эркакни пичоқлади. Оқибатда эркак олган тан жароҳатлари сабаб вафот этган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Воқеа жорий йилнинг 4 сентябрь куни соат 00:30 ларда Яшнобод тумани Торариқ кўчасида жойлашган умумий овқатланиш жойида содир бўлган. Мазкур оилавий ошхонада ишловчи 26 яшар К.Г. (аёл) ҳамкасби 28 яшар М.С. (эркак) билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Ўша вақтда М.С. маст ҳолатда бўлган. Келишмовчилик ортидан аёл ошхона пичоғи билан М.С.нинг қорин қисмига бир маротаба зарба бериб, тан жароҳати етказган.
Оқибатда М.С. олган тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.
Суд-тиббий экспертиза хулосасида М.С.да “Қорин ўнг олд деворини тешиб кириб жигарни шикастлаган санчиб-кесилган жароҳати, ички ва ташқи қон кетиш” каби жароҳатлар аниқланганлиги ва ушбу жароҳатлар оғирлик даражасига кўра, ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари сифатида баҳоланиши кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Яшнобод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан К.Г.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, К.Г. процессуал тартибда ушланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь