Теҳрон Трампнинг Ҳормуз бўйича баёнотига жавоб қайтарди

Олам

image

Ҳормуз бўғозини твит билан ҳам, авиаташувчи кема билан ҳам, фармон ёки сайловолди нутқи билан ҳам ўзлаштириб бўлмайди. Эрон Ташқи ишлар вазирининг ҳуқуқий ва халқаро масалалар бўйича ўринбосари Козим Ғарибободий АҚШ Президенти Дональд Трампнинг бўғоз АҚШ ҳудуди деб эълон қилиниши ҳақидаги фикрларига жавобан шундай деди.

Унинг сўзларига кўра, Ҳормуз бўғози фақат Эроннинг буйруғи билан ёпилиши ва очилиши мумкин ҳамда уни эгаллаб олишнинг имкони йўқ.

“Трамп Эрон мағлубиятга учрагач, тез орада Ҳормуз бўғозини АҚШ ҳудуди деб эълон қилишини айтди. Ҳормуз бўғозини твит билан ҳам, авиаташувчи кема билан ҳам, фармон ёки сайловолди нутқи билан ҳам эгаллаб бўлмайди. Эрон таҳдидлардан қўрқмайди ва куч кўрсатиш билан қўрқитишларга таслим бўлмайди”, деб ёзди Козим Ғарибободий ўзининг X саҳифасида.

Олдинроқ Теҳрон Қўшма Штатларга Ҳормуз бўғозини очиш учун олтита шарт илгари сурган эди. Эрон Ислом Республикаси Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Муҳаммад Боғир Зулқадр АҚШ ўз хулқ-атворини ўзгартирмагунича Ҳормуз бўғози очилмаслигини маълум қилди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон АҚШ билан давом этаётган урушни Дональд Трампнинг президентлик муддати якунлангунга қадар чўзиш вариантини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилган эди. Ундан олдинроқ эса Вашингтон ва Теҳрон жорий йил 17 августда муддати тугайдиган 60 кунлик ўт очишни тўхтатиш режимини узайтиришга келишиб олганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг