ТДТУда талабаларнинг ижара пули тўлаб берилмаяпти

Жамият

image

QALAMPIR.UZ’га Тошкент давлат тиббиёт университетида ўнлаб талабаларга 2 ойдан бери ижара пули тўлаб берилмаётгани тўғрисида мурожаат келиб тушди. Қайд этилишича, гуруҳдаги 63 кишидан 41 таси квартирада туради ва уларга икки ойдан бери ижара пули тўлаб берилмаган.

“Тошкент давлат тиббиёт университетида 2 ойдан бери ижара пули тўлаб берилмаяпти. Гуруҳимизда 63 киши, шундан 41 киши квартирада туради”, дейилади мурожаатда.

Таҳририят вазиятни ўрганиш мақсадида университет билан боғланди. Муассаса маъмуриятининг маълум қилишича, пулларни тўлаш ишлари олиб борилмоқда.

“Тез орада бартараф этамиз. Лекин бу масалада муаммо бўлмаслиги керак эди. Буйруқлар чиқарилган”, дейилди таҳририят журналисти билан суҳбатда.

Маълумот учун, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 сентябрдаги 605-сон қарорига мувофиқ, ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига ёки ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат олий таълим муассасалари талабаларининг ойлик ижара тўлови бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат буджетидан қоплаб бериш тартиби белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ QALAMPIR.UZ’га Тошкент давлат тиббиёт университетининг 2-курс клиник ординатура (резидентура) босқичида таҳсил олаётган талабалар мурожаат йўллаб, 3 ойдан бери стипендия олишолмаётгани ҳақида маълум қилгандиQALAMPIR.UZ томонидан эълон қилинган мақоладан сўнг, талабаларга стипендия тўлаб берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

ТДТУ талабалар ижара Тошкент давлат тиббиёт университети

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг