Тайвань ҳарбийлари биринчи марта Хитой дронига ўт очди

Олам

image

Тайвань Қуролли Кучлари (ҚК) Дрон огоҳлантиришларга зид равишда Кинмен архипелаги устидаги чекланган ҳаво ҳудудига кирганидан сўнг, Халқ Озодлик Армияси (ХОА) дронига ўқ узди. Бу ҳақда кеча, 30 август куни оролнинг марказий ахборот агентлиги хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, маҳаллий вақт билан соат 16:23 дан (Тошкент вақти билан 13:23) Кинмен архипелагига кирувчи Дадан, Эрдан ва Шиюй ороллари ҳудудида учта фуқаролик дрони аниқланган. У ерда жойлашган Тайвань гарнизони сигнал берувчи ракеталар билан ўқ узгач, дронлар ҳудудни тарк этган.

Бироқ, орадан бир ярим соат ўтгач, соат 17:59 да яна бир учувчисиз учиш аппарати Эрдан ороли сувлари устидаги ёпиқ ҳаво ҳудудига кирди, шу сабабли Тайвань Қуролли Кучлари ўқ-дорилар билан бир нечта ўқ узган. Шундан сўнг дрон ҳаво ҳудудини тарк этиб, материк Хитой томон узоқлаша бошлаган. Ўтган ҳафта Хитой интернетида Цзиньмэнь архипелагидаги Тайвань гарнизони аскарлари тепасида сузаётган дронга тош отгани акс этган видео пайдо бўлди.

Цзиньмэнь архипелаги Тайвань бўғозида жойлашган: у Тайвандан 187 км ва Сямен шаҳридан (Фужиан вилояти, материк Хитой) атиги 10 км узоқликда жойлашган. Архипелаг Тайвань қуролли кучлари томонидан назорат қилинади, у умумий майдони тахминан 153 квадрат километр бўлган йигирмага яқин кичик оролларни ўз ичига олади.

Маълумот ўрнида, Хитой Тайвань атрофида давомли равишда ҳарбий машғулот ўтказиб келмоқда. Хусусан, 2-3 август кунлари АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Тайванга ташриф буюрди, бу эса Пекиннинг кескин муносабатига сабаб бўлди ва бунга жавобан орол атрофида кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказди. 

14-15 август кунлари эса сенатор Эд Марки (Массачусетс штати) бошчилигидаги делегация Тайванга келди. Унинг ортидан ҳам орол атрофида ҳарбий машғулотлар ўтказилди.

Кейинчалик 25 август куни Теннесси штатидан республикачи АҚШ сенатори Марша Блэкберн Тайванга келди. Хитой Блэкберннинг ташрифига муносабат билдириб, АҚШ Тайвань бўғози минтақасида тинчлик бўлишини истамаслигини қайд этди.

Тайвань ва АҚШ муносабатлари

Тайвань 1949 йилда Чан Кайши (1887-1975) бошчилигидаги Гоминдан қўшинларининг қолдиқлари Хитой фуқаролар урушида мағлубиятга учрагач, оролга қочиб кетганидан бери ўз маъмурияти томонидан бошқарилади. Ўшандан бери Тайвань коммунистлар ҳокимиятга келишидан олдин материкда мавжуд бўлган собиқ Хитой Республикаси байроғи ва бошқа атрибутларини сақлаб қолган.

Қўшма Штатлар 1979 йилда Тайвань билан дипломатик алоқаларни узиб, уларни ХХР билан ўрнатган. Вашингтон “ягона Хитой” сиёсатини тан олиш билан бирга, айни пайтда Тайбэй маъмурияти билан алоқаларни давом эттирмоқда ва оролга қурол етказиб бермоқда. 2020 йилда АҚШнинг аввалги Президенти Дональд Трамп маъмурияти Гонконгдаги вазият туфайли Пекин билан муносабатларнинг кескинлашуви фонида Тайвань билан алоқа ва алмашинувларни сезиларли даражада фаоллаштирди, бу эса ХХР расмийларининг норозилигига сабаб бўлди. 

АҚШ Тайваннинг асосий қурол етказиб берувчисидир. Жорий йилнинг апрель ойида Давлат департаменти Patriot зенит-ракета тизимларига хизмат кўрсатиш бўйича 95 миллион долларлик шартномани маъқуллади.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой-Тайвань

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг