Татаристон Раиси Нукусга келди
Жамият
−
07 Ноябрь 2023
6420Кеча, 6 ноябрь куни кечқурун Татаристон Раиси Рустам Минниханов Қорақалпоғистонга келди. Бу ҳақда "Татар-информ" хабар берди.
Рустам Миннихановни Нукус халқаро аэропортида Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбой Ўринбаев ва Вазирлар Кенгаши раиси Фарҳод Эрманов кутиб олган.
Қайд этилишича, бугун, 7 ноябрь куни Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси қатор корхоналарга ташриф буюради. Шунингдек, Қорақалпоғистон раҳбарияти билан ишчи учрашув бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россияга сафарини Татаристондан бошлаганди. У Қозон шаҳридаги “Казань Экспо” марказида очилган Татаристон саноат салоҳияти кўргазмасига борган, Татаристон Раиси Рустам Минниханов билан учрашувлар ўтказган ҳамда Қозоннинг энг қадимги қисми – UNESCO'нинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Қозондаги Кремлга бориб, Қул Шариф масжидида бўлган эди.
LiveБарчаси