Ташқи ишлар вазири Грузия элчисини қабул қилди
Жамият
−
30 Август 2023
3932Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча, 29 август куни ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Ўзбекистондаги Грузия элчиси Зураб Абдушелишвилини қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ раҳбарининг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
“Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Грузия Элчиси Зураб Абдушелишвили жаноблари билан учрашдик. Жаноб элчига икки томонлама алоқаларимизга аниқ натижалар билан қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирамиз ҳамда тарихимиз, маданиятимиз ва адабиётимизга бўлган самимий қизиқишини юксак қадрлаймиз”, дейди Бахтиёр Саидов.
Зураб Абдушелишвили 2019 йилнинг май ойида элчи Константин Жгентининг ўрнига тайинланган эди. У ишонч ёрлиқларини Президент Шавкат Мирзиёевга топширганди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 август куни Шадурди Мередов Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида Тошкентда иш бошлаган эди. Шунингдек, мазкур тайинловга қадар мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида ишлаётган Язгули Маммедов лавозимидан озод этилганди.
LiveБарчаси