Тареми фаолиятини якунлаб, Эрон армиясига қўшилмоқчи – ОАВ
Спорт
−
03 Март 6167 1 дақиқа
Италиянинг “Интер” жамоаси собиқ футболчиси ва Эрон терма жамоасининг асосий ҳужумчиси Меҳди Тареми фаолиятини якунлаб, Эрон армиясига қўшилишга қарор қилди. Бу ҳақда “Tuoitre” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Тареми кутилмаганда “Олимпиакос”ни тарк этиб, ватанига қайтиш ва ҳарбий хизматга ёзилиш учун клуб раҳбариятидан рухсат сўраган. Эронда кузатилаётган мураккаб сиёсий вазият фонида у миллий бурчини бажариш истагини билдирган.
Маълумотларга кўра, 33 ёшли ҳужумчи ҳозирда топ сураётган Грециянинг “Олимпиакос” клубига шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш истагини маълум қилган.
“Энди менинг мамлакатим менга ҳар қачонгидан кўпроқ муҳтож. Ватан хавф остида бўлганда, футбол ягона устуворлик бўла олмайди”, дейди Тареми яқин дўстларидан бирига.
Эрон футбол федерацияси (FFIRI) ҳозирда терма жамоанинг асосий юлдузини фикрини ўзгартиришга кўндириш учун барча чораларни кўрмоқда. Расмийлар Таремининг Европани тарк этиши унинг формасини йўқотишига ва олдинда турган катта мусобақалар олдидан жамоанинг кучига бевосита таъсир қилишидан хавотирда.
Live
Барчаси