Танзила Норбоева Ўзбекистон тарихида қолиши мумкин

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева лавозимидан озод қилингани, унинг ўрнини Элмира Боситхонова эгаллагани ҳақида хабар берган эдик.

QALAMPIR.UZ манбаси берган маълумотга кўра, эндиликда Танзила Норбоева Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан сенатор этиб тайинланиши кутилмоқда. Агар шундай бўлса, у Президент тавсияси билан бугун Бош прокурор этиб тайинланган Ниғматилла Йўлдошев ўрнини эгаллаши мумкин бўлади. Сенатнинг навбатдаги 20-ялпи мажлиси эртага, 21 июнь куни бўлиб ўтади. Танзила Норбоева Ниғматилла Йўлдошевнинг ўрнини эгалласа Ўзбекистон тарихига Сенат раиси бўлган илк аёл сифатида кириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ниғматилла Йўлдошев лавозимидан озод қилинган Отабек Муродов ўрнига Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори этиб тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Танзила Норбоева

Баҳолаганлар

284

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг